АҚШ Толибон билан музокаралар қайтадан бошланганини маълум қилди

АҚШ Толибон билан музокаралар қайтадан бошланганини маълум қилди

АҚШ президенти Дональд Трамп Афғонистонга сафари чоғида Толибон ҳаракати билан музокаралар қайтадан бошланганини маълум қилди. Бу ҳақда ВВС хабар бермоқда.

“Биз улар билан кўришяпмиз ва бу ўт очишни тўхтатиш орқали бўлиши кераклигини айтяпмиз. Улар ўт очишни тўхтатишни истамаган эди, ҳозир эса тўхтатмоқчи. Мен бунинг иш беришига ишонаман”, – деди Трамп Афғонистон президенти Ашраф Ғани билан учрашгандан кейин.

Трампнинг Афғонистонга кутилмаган сафаридан бир ҳафта олдин толиблар билан асирлар алмашилган ва бу музокараларнинг қайтадан бошланишига умид берган эди.

Шунингдек, АҚШ президенти Афғонистондаги америкалик ҳарбийлар сони сезиларли даражада қисқартирилишини ҳам маълум қилди. Бироқ тафсилотларга тўхталмади. Айни пайт Афғонистонда АҚШнинг 13 минг аскари бор.

Total Views: 122 ,

Добавить комментарий

Ироқ бош вазири намойишлар ортидан истеъфога чиқишини айтди

Ироқ бош вазири намойишлар ортидан истеъфога чиқишини айтди Ироқ бош...

Закрыть