АҚШ тақиқланган қанотли ракетани синовдан ўтказди

АҚШ тақиқланган қанотли ракетани синовдан ўтказди

АҚШ илгари Ўрта ва кичик масофага мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартномада тақиқланган қанотли ракетани синовдан ўтказди.

Синов 18 август куни ўтказилди.

"Мудофаа вазирлиги Калифорния штатидаги Сан-Николас оролида оддий ерусти қанотли ракетасини муваффақиятли синовдан ўтказди. Синов ракетаси ерусти учириш қурилмасидан парвоз қилди ва 500 километр масофадан ортиқ парвоздан сўнг нишонни аниқ урди", — дейилади Пентагон хабарида.

Ўрта ва кичик масофага мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш тўғрисидаги шартнома 1987 йилда имзоланганди.  

2018 йил октябрда Дональд Трамп Москвани мажбуриятларни бузишда айблади ва Вашингтон шартномадан чиқишини эълон қилди.

Total Views: 60 ,

Добавить комментарий

Жанубий Кореяда Японияга алоқадор барча нарсага бойкот эълон қилинди

Жанубий Кореяда Японияга алоқадор барча нарсага бойкот эълон қилинди Жанубий...

Закрыть