АҚШ Сурияда ИШИДга қарши «аксилтеррорчилик» амалиётини қайта бошлади
АҚШ Сурияда ИШИДга қарши "аксилтеррорчилик" амалиётини қайта бошлади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий бўлинмалари эронлик генерал Қосим Сулаймоний ўлдирилгандан кейин АҚШ кучларини ҳимоялаш мақсадида тўхтатилган "аксилтеррорчилик" амалиётини қайта бошлади. Бу ҳақда The Washington Post нашри АҚШ қуролли кучлари марказий қўмондонлиги бошлиғи Кеннет Маккензига таяниб хабар берди.
Генерал Маккензининг таъкидлашича, "аксилтеррорчилик" амалиётини тиклаш жадал суръатлар билан бормоқда. АҚШ қўшинлари курд кучлари билан бирга ИШИДга қарши ҳафтасига 3-4 та амалиёт ўтказмоқчи.
“Ҳозирда биз биринчи навбатда ИШИДни яксон қилишга эътибор қаратмоқдамиз”, деб айтган генерал. У АҚШ қўшинлари Сурияда яна қанча вақт қолишига аниқлик киритмаган ва қўшинларнинг турли вазиятларга қарши туришга тайёрлигини маълум қилган.