АҚШ сенатори: Саудия шаҳзодаси журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадор

АҚШ сенатори: Саудия шаҳзодаси журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадор

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон мухолиф журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишига алоқадор. Бу ҳақда америкалик сенатор Роберт Коркер МРБ раҳбари Жина Хаспел томонидан ўтказилган ёпиқ брифингдан сўнг баёнот берди, деб хабар қилмоқда CNN.

«Бу жиноят Муҳаммад ибн Салмоннинг кўрсатмасига кўра ташкиллаштирилган ва режалаштирилган, деган хулосага келмаслик учун одам атайлаб ўзини кўр қилиб кўрсатиши керак. У аввалбошдан Қошиқчининг ўлимига алоқадор бўлган», — деди Коркер журналистларга. Унинг қўшимча қилишича, МРБ ҳисоботига кўра, журналистни ўлдиришда иштирок этган жамоа унинг жасадини бўлаклаб ташлашда ёрдам кўрсатиш учун суд экспертини таклиф қилган.

Теннесси штатидан сенатор Коркер ва Шимолий Каролинадан сенатор Линдси Грэхам Муҳаммад ибн Салмонга қарши санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этиш ниятида. «Агар у судья олдида жавоб берганида, 30 дақиқа ичида ҳукм чиқарилган бўларди», — дея таъкидлаб ўтди Коркер. Қайд этилишича, подшоҳликка нисбатан жавоб чоралари АҚШнинг Ямандаги ҳарбий ҳаракатларда иштирокини чеклашни ҳам ўз ичига олиши мумкин.

Total Views: 462 ,

Добавить комментарий

Украина ташқи ишлар вазири «Шимолий оқим — 2» лойиҳасини тўхтатишга чақирди

Украина ташқи ишлар вазири «Шимолий оқим - 2» лойиҳасини тўхтатишга...

Закрыть