АҚШ сенати Сурия ва Афғонистондан қўшинларни шошилинч олиб чиқилишига қарши чиқди 

АҚШ сенати Сурия ва Афғонистондан қўшинларни шошилинч олиб чиқилишига қарши чиқди 

4 январда АҚШ сенати жорий ҳафтада кўриб чиқиладиган, ташқи сиёсат ҳақидаги қонун лойиҳасига тузатишлар киритиш учун овоз берди. Митч Макконнелл томонидан таклиф этилган ушбу тузатма АҚШ президентини Сурия ва Афғонистондан қўшинларни “шошилинч” олиб чиқишдан огоҳлантиради.  

Тузатма учун 70 сенатор овоз берган, 26 нафари қарши чиққан. Макконнелл овоз бериш олдидан АҚШнинг Сурия ва Афғонистондаги миссияси муҳимлигини таъкидлаб ўтган. Унинг айтишича, гап Америка хавфсизлиги ва манфаати ҳақида бормоқда, баъзи ҳолатлар нафақат сиёсий воситаларни қўллашни, балки АҚШнинг бевосита иштирокини талаб қилади.

Ушбу тузатма Трамп маъмуриятини қўшинларни олиб чиқишдан олдин “Ал-Қоида” ва ИШИДни яксон қилиш учун маълум шартлар бажарилганига ишонч ҳосил қилишга чақиради.

Декабрь охирида Дональд Трамп Суриядан қўшинлар олиб чиқилишини эълон қилганди. Трампнинг фикрича, ҳарбийлар олдига қўйилган ИШИДни йўқ қилиш вазифаси бажарилган.

Ўтган ҳафта Трамп Афғонистондан қўшинлар олиб чиқилиши шартини маълум қилди. Унинг таъкидлашича, қўшинлар Афғонистонда тинчлик сулҳига эришилсагина олиб чиқилади.

Total Views: 453 ,

Добавить комментарий

Туркманистон  МХХси мактаб ўқувчиларининг мобил телефонларини текширмоқда

Туркманистон  МХХси мактаб ўқувчиларининг мобил телефонларини текширмоқда Туркманистон расмийлари мактаб...

Закрыть