АҚШ Покистонга ҳарбий ёрдам дастурини қайта тиклади

АҚШ Покистонга ҳарбий ёрдам дастурини қайта тиклади

АҚШ Покистонга ҳарбий машқ дастурида қайта иштирок этишига изн берди. Икки йил олдин АҚШ президенти Дональд Трамп Исломободни “терроризмга” қарши етарлича курашмасликда айблаб, Покистоннинг АҚШ ҳарбий машқларида қатнашишини тўхтатиб қўйган эди.

23 декабрь куни эълон қилинган ушбу қарор икки давлат ўртасидаги муносабатлар яхшилана бошланганидан дарак беради.

Жорий йилнинг июлида Трамп Покистон бош вазири Имрон Хон билан учрашган эди. АҚШнинг Покистонга ҳарбий ёрдами Хон 2018 йилнинг августида сайловда ғолиб чиқишидан олдин тўхтатиб қўйилган эди.

2017 йилнинг сентябрида расмий Вашингтон Покистонни Афғонистон ҳукуматига қарши жангари гуруҳларни бошпана билан таъминлашда ҳамда “терроризмга” қарши етарлича курашмасликда айблаб, мамлакатга бериб келган ҳарбий ёрдамини тўхтатиб қўйган эди. Хабарларга кўра, умумий ҳисобда Покистонга ваъда қилинган 2 миллиард доллар ҳарбий ёрдам тўхтатиб қўйилган.

Total Views: 1228 ,

Добавить комментарий