АҚШ Мадурога босим ўтказиш учун барча имкониятлардан фойдаланишда давом этади

АҚШ Мадурога босим ўтказиш учун барча имкониятлардан фойдаланишда давом этади

Америка президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон билдиришича, Қўшма Штатлар Николас Мадуро ҳукуматига босим ўтказиш учун барча имкониятлардан фойдаланишда давом этади. Бу ҳақда у твиттердаги ўз саҳифасида ёзган.

Болтоннинг сўзларига кўра, Америка томони «ноқонуний» ҳукуматни даромадлардан маҳрум қилишни, шунингдек, мухолифат етакчиси Хуан Гуайдо қўллаб-қувватланишини таъминлаш ниятида.

«Қўшма Штатлар Мадуро ва унинг югурдакларига Венесуэла халқи активларини талашда давом этишга имкон бермайди», — дея ёзган Болтон.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Венесуэлага қарши янги санкциялар киритди. Жумладан, санкциялар PDVSA давлат нефть-газ компаниясини қамраб олган. Вашингтон санкциялар доирасида ушбу компаниянинг 7 млрд долларлик активларини блоклаб қўяди.

АҚШ молия вазири Стивен Мнучин Венесуэла нефтини сотиб олишга исталган уринишлар харидорлар ҳисобрақами блокланишига олиб келиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган. 

Вазирнинг таъкидлашича, АҚШ PDVSA активларини блоклаб, бу компанияни Венесуэла халқи учун “асрамоқда” ва ўз бозори ҳамда истеъмолчиларни ҳимоялаш бўйича чоралар кўрмоқда.

Аввалроқ Венесуэла парламенти спикери, ўзини вақтинчалик президент деб эълон қилган Хуан Гуайдо PDVSA’да ва унинг АҚШдаги корхонаси Citgo’да директорлар кенгашини қайта тайинлашга кўрсатма берган.

“Бу ҳозирда оғир дамларни бошдан кечираётган саноатимизни тиклаш жараёнини бошлашга имкон беради. Citgo Венесуэла компанияси бўлиб қолишини кафолатлаш учун ушбу қарорни қабул қилмоқдамиз”, деб айтган Гуайдо. 

Total Views: 519 ,

Добавить комментарий

Игорь Зубов: ИШИД жангарилари номаълум вертолётларда Покистондан Тожикистон чегарасига етказилмоқда

Игорь Зубов: ИШИД жангарилари номаълум вертолётларда Покистондан Тожикистон чегарасига етказилмоқда...

Закрыть