АҚШ: Келишмовчиликлар бўлиши мумкин, лекин биз қалин дўстмиз

АҚШ: Келишмовчиликлар бўлиши мумкин, лекин биз қалин дўстмиз

АҚШнинг Анқара элчихонаси – бир АҚШлик масъулнинг “доллар 7 лира бўлади” деган тахмини ҳақидаги хабарларни ёлғон эканини айтиб, “мавжуд келишмовчиликларга қарамай АҚШ Туркиянинг энг яқин дўсти ва иттифоқдоши бўлишда давом этяпти” деди.

Шунингдек АҚШ ташқи ишлар вазирлиги нотиғи Хизер Нойерт икки давлат ташқи ишлар вазирлари ўртасида бўлиб ўтган телефон мулоқотини ижобий якунланганини айтди. Нойерт Туркияда уй қамоғида тутилаётган роҳиб Брансонни Америкага олиб келиш учун учрашувлар давом этаётганини, ҳамда яқин кунларда АҚШ ва Туркиялик ҳайъатларнинг АҚШда учрашишини қўшимча қилди.

Шу куннинг ўзида Туркия мудофаа вазири Хулуси Акар ҳам АҚШлик ҳамкасби Жеймс Меттис билан телефонда  мулоқот қилди. Икки томон ўзаро мудофаага оид алоқаларни, Сурия ва “террорга” қарши кураш масалаларини муҳокама қилишди.

Шунингдек куни кеча АҚШ хазина вазирлигининг Туркияга янги санкциялар жорий қилиниши ҳақидаги баёноти ортидан Туркия томони ижобий муносабатларни давом эттириш мақсадида келишув таклиф қилган ва икки давлат  келишув лойиҳаси имзолаган эди. Бугун Туркия ташқи ишлар вазири ўринбосари бошчилигидаги 11 кишилик ҳайъат АҚШга жўнаб кетти. Мазкур ҳайъатда кимлар борлиги ҳозирча сир тутилмоқда.

АA, Hürriyet, Sabah

Изоҳ: АҚШ масъуллари (Трамп, Помпео, Пенс, Нойерт ва бошқалар) Туркияни бир неча кундан буён таҳқирловчи сўзлар билан таҳдит қилишига қарамай Туркия томони “лом-мим” дея олмаяпти. Ички эътирозларни олдини олиш учун “юмшоқ” услубдаги баъзи жумлаларни ҳисобга олмаганда деярли сукут сақлашяпти. Оғзига келганини аямай гапирадиган Эрдўған ҳам негадир бу сафар “оғзига талқон солиб олган” кўринади.

Эрдўғаннинг куёви ва Туркиянинг хазина ва молия вазири Берат Албайрак ўзининг бир баёнотида: “Америка билан ўзаро алоқаларимиз ҳеч қачон узилмайди” деди. Тўғри, айтган сўзлари қилаётган ишларини оқлаяпти. Зеро Америка узоқ йиллар давомида Қуръон ва Расулуллоҳни ҳақорат қилганида, мусулмонларни шафқатсизларча оммавий қатл қилганида, нажас аскарлари муслима опа-сингилларимизнинг номусларига қўл узатганида ва доимо мусулмонларни таҳқирлаганида ҳам Америка билан алоқаларни узишмади. Шунингдек Эрдўғанга энг катта душманлик қилаётган Гулен ва жамоатини бағрига босганига қарамай алоқаларни давом эттирди.

Алоқаларни узиш у ёқда турсин, атига бир маротаба ҳам қаттиққўллик қилмади. Аксинча алоқаларни яна ҳам кучайтириб, ҳатто стратегик ҳамкорлик даражасига олиб чиқди ва ҳали ҳам давом эттиряпти.      

Total Views: 730 ,

Добавить комментарий

Европа ширкатлари Эрондан чиқиб кетишмоқда

Европа ширкатлари Эрондан чиқиб кетишмоқда АҚШ президенти Дональд Трамп Эрондаги...

Закрыть