АҚШ Ироқдаги ИШИДга қарши операцияларни қайтадан бошлайди

АҚШ Ироқдаги ИШИДга қарши операцияларни қайтадан бошлайди

Америкалик ҳарбийлар Ироқдаги ИШИД ташкилоти жангариларига қарши операцияларни ва Ироқ кучларини тайёрлашни қайтадан бошлайди, деб хабар қилади «Коммерсантъ».

АҚШдаги амалдорлардан бирининг айтишича, икки мамлакат ҳарбийлари ўртасидаги айрим қўшма операциялар ҳозирда бошланган, бироқ олдингидек кўп эмас.

Ироқ Қуролли Кучларини қайта тайёрлаш бўйича ишларнинг деталлари ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

Яна бир амалдорнинг маълум қилишича, армия амалдорлари ироқликлар билан операцияларни қайта бошлашни муҳокама қилишмоқда, аммо бу музокараларда кимнинг аниқ иштирок этгани ва бу Ироқ ҳукумати томонидан тасдиқланганми ёки йўқми номаълум.

Total Views: 394 ,

Добавить комментарий

Путин Россия конституциясини ўзгартиришни таклиф қилди

Путин Россия конституциясини ўзгартиришни таклиф қилди Путиннинг сўзларига кўра, у...

Закрыть