АҚШ Ироқдаги элчихонасига ҳужумдан кейин Ироққа қўшимча 750 нафар аскар жўнатади
АҚШ Ироқдаги элчихонасига ҳужумдан кейин Ироққа қўшимча 750 нафар аскар жўнатади
АҚШ Ироқдаги элчихонасига ҳужумдан кейин Ироққа қўшимча 750 аскар жўнатади. Бу ҳақда Пентагон раҳбари Марк Эспер маълум қилди.
31 декабрда Ироқда намойишчилар АҚШнинг Бағдоддаги элчихонасига бостириб киришган. АҚШ давлат департаменти вакили воқеа вақтида америкалик дипломатлар жабрланмаганини маълум қилган. Вашингтон ушбу ҳужумда Эронни айблаган, бироқ Теҳрон буни рад этмоқда. Ҳужумдан кейин Ироқдаги элчихонани қўриқловчи ҳарбийларга кўмак сифатида Кувайтдан 100 аскар ташланган.
“Минтақага 750 аскар дарҳол жўнатилади, қўшимча кучлар бир неча кун давомида жўнатилишга тайёр бўлади”, деб ёзган Эспер твиттерда.
АҚШ элчихонаси олдидаги норозилик намойишлари “Каттаиб Ҳизбуллоҳ” шиа гуруҳининг АҚШнинг учувчисиз парвоз қурилмалари зарбалари вақтида ҳалок бўлган аъзолари дафн этилгандан кейин бошланган.
АҚШнинг Бағдоддаги элчихонаси атрофидаги тартибсизликлар ортида Эрон турибди, деб баёнот берди Америка президенти Дональд Трамп.
"Энди Эрон АҚШнинг Ироқдаги элчихонасига ҳужум ташкиллаштирди. У бунинг учун тўлалигича жавобгар", — деб ёзди у твиттерда.
АҚШ президенти Дональд Трамп ироқликларни Эронга қарши қўзғалишга чақирди. У ўзининг Twitter саҳифасида ироқликларга мурожаат билан чиқди.
"Озодликка ташна, Эрон назорати остида бўлишни истамаётган миллионлаб ироқликлар, сизларнинг вақтингиз келди!" – деди АҚШ президенти ўз мурожаатида.
Ланатини ўзини хужумлари ва хумрезликлари жиноятлари учун заррача айибдорлик хиссини сезмайди