АҚШ Ироққа пулларидан маҳрум қилиш билан таҳдид қилмоқда

АҚШ Ироққа пулларидан маҳрум қилиш билан таҳдид қилмоқда

АҚШ Ироққа Нью-Йоркдаги Федерал захира банкида жойлашган ҳисобрақамига киришдан маҳрум қилиш билан таҳдид қилмоқда. Бу ҳисобрақамда нефть сотишдан тушган пуллар сақланади, деб хабар берди The Wall Street Journal нашри.

Нашр маълумотларига кўра, АҚШ давлат департаменти америкалик ҳарбийлар Ироқдан чиқарилиб юборилса, Бағдодни ушбу ҳисобрақамга киришдан маҳрум этишдан огоҳлантирган.

Бу ҳақидаги тегишли огоҳлантиришни Ироқ бош вазири Одил Абдулмаҳдий 8 январда олган.

Таъкидланишича, АҚШнинг бундай қадами Ироқ иқтисодиётига жиддий зиён етказиши мумкин. Ҳисобрақамда қанча пул сақланиши маълум қилинмаган.

Бу орада АҚШ ҳукумати ва банк вакиллари бу ахборотга изоҳ беришмаган.

АҚШ президенти Дональд Трампнинг айтишича, АҚШда Ироқнинг 35 млрд доллари сақланади. 

Total Views: 356 ,

Добавить комментарий

Америка Россия ва Хитойга қарши Осиёда янги базаларини жойлаштирмоқчи

Америка Россия ва Хитойга қарши Осиёда янги базаларини жойлаштирмоқчи Америка...

Закрыть