АҚШ Қирғизистонга Бакиев оиласи томонидан олиб чиқиб кетилган 4,5 миллион долларни қайтарди

АҚШ Қирғизистонга Бакиев оиласи томонидан олиб чиқиб кетилган 4,5 миллион долларни қайтарди

АҚШ Адлия вазирлиги Қирғизистонга собиқ президент Қурманбек Бакиев ва унинг ўғли Максим томонидан олиб чиқиб кетилган 4,5 миллион доллар қайтарилганини маълум қилди.

Муассаса расмий сайтида эълон қилинган маълумотга қараганда, маблағлар Қирғизистон Молия вазирлиги ҳисобига ўтказилди.

Хабарларга қараганда, Бакиевлар оиласининг шахсий банкири Евгений Гуревичга нисбатан инсайдер савдоси бўйича очилган иш доирасида олиб борилган тергов вақтида олти миллион доллар изи аниқланди. Бу маблағнинг 4,5 миллион долларга яқини қайтарилди.

АҚШ Адлия вазирлигининг хабарида таъкидланишича, Қирғизистон ҳукумати бу маблағларни минтақанинг ривожига, қишлоқ ҳудудларини тоза ичимлик суви билан таъминлашга, тиббиёт жиҳозлари сотиб олишга, жамоат назоратини кучайтириш мақсадида суд мажлисларини ёзиб олувчи қурилмалар харид қилишга сарфлайди.

Қурманбек Бакиев ҳукмронлиги йилларида олиб чиқиб кетилган активларнинг қайтарилиши борасидаги Баёнот 25 феврал куни Бишкекда АҚШ ва Қирғизистон вакиллари томонидан имзоланди. Хабарларга қараганда, қолган маблағларни қайтариш мақсадида қўшимча чоралар кўрилмоқда.

Total Views: 419 ,

Добавить комментарий

Шимолий Корея ядровий объектларини йўқ қилиш учун ўз шартларини маълум қилди

Шимолий Корея ядровий объектларини йўқ қилиш учун ўз шартларини маълум...

Закрыть