АҚШ Ҳиндистон билан 3 млрд. долларга тенг ҳарбий техника савдоси борасида келишувга эришди

АҚШ Ҳиндистон билан 3 млрд. долларга тенг ҳарбий техника савдоси борасида келишувга эришди

Вашингтон ва Нью-Деҳли қиймати 3 миллиард долларга тенг вертолёт ва ҳарбий техника савдоси борасида келишувга эришди. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, шартномалар 25 февралда имзоланади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар қилди.

Дональд Трамп 24 февраль куни Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди билан Аҳмадободдаги «Мотера» стадионида ўтган катта тадбирда нутқ сўзлаган. АҚШ президенти Ҳиндистонга икки кун давом этадиган расмий ташриф билан келган.

«Икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришни мақсад қилганмиз. АҚШ Ҳиндистонга дунёдаги энг яхши ва илғор ҳарбий техникаларни етказиб беришни режалаштирмоқда. Биз энг кучли қурол-яроғни ишлаб чиқарамиз. Энг яхшисини тайёрлаб, Ҳиндистон билан ҳамкорлик қиламиз»,— деган Трамп.

Аввал АҚШ президенти ташрифи олдидан Ҳиндистон ҳукумати хавфсизлик қўмитаси 2,6 миллиард доллар эвазига 24 та Sikorsky MH-60R вертолётлари сотиб олинишини эълон қилганди. Шунингдек, ташриф доирасида умумий қиймати 930 миллион долларга тенг олтита AH-64E Apache вертолётлари хариди ҳам келишиб олинади.

Эслатиб ўтамиз, Халқаро стратегик тадқиқотлар институти (IISS) 2019 йилда қуролланишга энг кўп маблағ сарфлаган давлатлар рейтингини эълон қилган, унда АҚШ етакчилик қилганди (684,6 миллиард доллар сарфланган). Иккинчи ўринни — Хитой (181,1 миллиард), учинчи ўринни — Саудия Арабистони (78,4 миллиард), тўртинчи ўринни эса — Россия (61,6 миллиард) эгаллаган, кучли бешликни Ҳиндистон (60,5 миллиард) якунлаб берган.

Total Views: 152 ,

Добавить комментарий

Туркманистон президенти ҳокимиятни топширишга тайёрланмоқда

Туркманистон президенти ҳокимиятни топширишга тайёрланмоқда Ушбу ўзгартиришлар лойиҳаси Туркманистонда икки...

Закрыть