АҚШ идораларига Huawei ва ZTE маҳсулотларидан фойдаланишлик тақиқланди

АҚШ идораларига Huawei ва ZTE маҳсулотларидан фойдаланишлик тақиқланди

13 августдан бошлаб Америка идоралари учун Хитойнинг Huawei ва ZTE телекоммуникация компаниялари маҳсулотларини харид қилмаслик ва уларнинг хизматидан фойдаланмаслиги тўғрисидаги тақиқ кучга кирди, деб хабар беради «РИА Новости».

Идоралар рўйхатидан АҚШ Мудофаа вазирлиги, Умумий хизматлар идораси ва НАСА ўрин олган. Тақиққа кўра, АҚШ идоралари эндиликда Huawei ва ZTE маҳсулотларини нафақат тўғридан тўғри, балки уларга боғлиқ компаниялардан ҳам харид қила олмайди.

Ҳужжатга кўра, «айрим вазиятларда» идора раҳбари икки йил муддатга, шунда ҳам 2021 йилнинг 13 августидан узоқ бўлмаган вақтга бир марта истисно қилиши мумкин. Бунинг учун у Конгресс қўмиталарига ўз сўровини батафсил тушунтириб бериши лозим. Бошқа ҳолларда буни фақатгина АҚШ миллий разведка директори амалга ошира олади.

Бундан ташқари Hytera Communications Corporation, 34 Hangzhou Hikvision Digital Technology Company ва Dahua Technology Company компаниялари ҳам тақиққа тушган.

АҚШ ҳукумати Huawei компаниясини Хитой разведкаси ва ҳарбийлари билан ҳамкорликда айбламоқда. Шунингдек, АҚШ бир қатор мамлакатларни 5Г алоқа тармоғига ўтишда Huawei қурилмаларидан фойдаланмасликка кўндирмоқда.

Total Views: 150 ,

Добавить комментарий

Норвегияда масжидга ҳужум уюштирилди

Норвегияда масжидга ҳужум уюштирилди Норвегия пойтахти Осло чеккасидаги масжидда бир...

Закрыть