2013 йилда ёпилган «Оқ тош» назорат пункти қайта очилди

2013 йилда ёпилган "Оқ тош" назорат пункти қайта очилди

25 декабрь куни Ўш вилоятининг Қора Сув туманидаги Барак эксклави назорат ўтиш пунктининг "Оқ Тош" (Қирғизистон) – "Бирлишкен" (Ўзбекистон) фаолияти қайта тикланди

"Оқ-Тош" назорат ўтиш пункти қирғиз-ўзбек чегарасида жойлашган бўлиб, у Ўш вилоятидаги Барак қишлоғи ва Қора Сув туманини бир-бири билан боғлайди.

2013 йилнинг баҳорида "Оқ тош" назорат ўтиш пунктидан Қирғизистоннинг Барак қишлоғи аҳолисининг ўтиши вақтинча тўхтатилган эди.

2013-2015 йилларда Қирғизистон давлат чегара хизмати ўзбек томони билан келишган ҳолда қишлоққа озиқ-овқат, дори-дармон, ёқилғи, ўғит ва бошқа маҳсулотларни етказиб берган.

Барак аҳолиси бунга қадар Қирғизистоннинг марказий ҳудудига ўтиш учун давлат чегарасини кесиб, Қизил-Қия автомобил йўлидан боришга мажбур бўлган. У тахминан 150 км масофани ўз ичига олган. Ўш шаҳрига бориш бундан ҳам кўпроқ, 300 км масофани ташкил этган. Эндиликда "Оқ тош" назорат пунктидан ўтиб мамлакат марказий қисмига бориш 1 километрдан бироз кўпроқ масофани ўз ичига олади.

Назорат пункти соат 9:00дан 19:00 гача ишлайди. Фавқулодда вазиятларда суткалаб ишлаши мумкин.

Назорат пункти очилиши бўйича шартномага 18 декабрь куни Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирларининг музокаралари жараёнида келишилган эди. Шартнома икки мамлакат чегара раҳбарлари кенгашининг иккинчи йиғилишида имзоланган.

Total Views: 552 ,

Добавить комментарий

Суриядаги қочқинлар лагерларини сел босди

Суриядаги қочқинлар лагерларини сел босди Суриянинг Идлиб ва Лазкия вилоятларида...

Закрыть